21 August 2021
14:38 - Доналд Трамп: Жо Байден Афғонистондаги вазият учун америкаликлардан кечирим сўраши керак
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги вазият туфайли амалдаги раҳбар Жо Байден Америка халқи олдида кечирим сўраши кераклигини айтибди.

“Афғонистондан фуқароларни қутқаришдан аввал ҳарбийларни олиб чиққани ҳамда “Толибон” қўлига 85 млрд доллар қийматидаги қуроллар тушиб қолишига сабабчи бўлгани учун Жо Байден Америка халқи олдида кечирим сўраши керак”, - деб баёнот берди шу кунларда Доналд Трамп.

Доналд Трампга кўра, унинг бошқарувида америкалик қўшинларни олиб чиқиш фалокатга айланмаган бўларди.

Аввалроқ, Доналд Трамп Fox News телеканалида Жо Байден бошчилигидаги Қўшма Штатлар қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши “АҚШ учун энг катта хўрлик” эканини айтиб норозилик билдирган экан.

Хуллас, ҳозир Афғонистонда аҳвол ўта ДАБДАЛА, кўплаб Ғарб давлатлари ўз фуқаролари ва элчихона ходимларини Афғонистондан эвакуация қилиш билан шуғулланмоқдалар, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону