20 August 2021
17:29 - Ҳамид Карзай ва Абдулла Абдуллоҳ музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келдилар. Буёғи нима бўлади?

Аввалроқ толибларга қарши коалициянинг собиқ раҳбари Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд Панжшерни толиблардан ҳимоя қилиш учун қуролли отряд тўплагани ҳақида хабарлар берилган эди.

Бу ҳақда биринчи бўлиб биз имо-ишоралар билан кечагина хабар берган эдик. Гап Ўзбекистон Бош Вазирининг Ўринбосари, айни замонда, Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазири Сардор Умрзоқов журналистларнинг саволларига жавоб бергани ҳақида кетмоқда.

Аммо, бугун воқеалар бошқа тарафга кетаётганга ўхшамоқда.

Бугун Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдуллоҳ ва Афғонистон собиқ президенти (2004-2014 й.) Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшер вилоятига келибдилар.

"Биз Панжшер вилояти уламолари, оқсоқоллари ва командирлари билан суҳбатлашдик", - деб ўз Интерент саҳифасида умумий гаплар билан хабар берибди Абдулла Абдуллоҳ.

Музокаралар тафсилоти маълум қилинмаган. Аммо, Панжшерга боришдан олдин улар "Толибон" раҳбарияти вакиллари ҳамда Покистон элчиси Мансур Ахмад Хон билан алоҳида учрашувлар ўтказганлари маълум бўлгандек кўринмоқда.

Бу хабарга қўйилган расмда Ҳамид Карзай ва Абдулла Абдуллоҳ Панжшер вилояти уламолари, оқсоқоллари ва командирлари билан суҳбатлашаётгани кўрсатилган. Бу икки киши расмнинг марказида ўтиришибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону