15 August 2021
19:23 - Бугун Шавкат Мирзиё Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишибди

15 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ва улар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқишгани хабар қилинди.

Табиий, улар аввалабмор Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашибдилар. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилганлиги расмий хабарларда айтилмоқда.

Аммо, суҳбатнинг бошқа жойлари умуман тилга олинмаган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Президент Ашраф Ғани, унинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Фазл Маҳмуд Фазли Тожикистонга йўл олишибди ва бу ердан улар учинчи мамлакатга учиб кетишни режалаштирган эмишлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону