14–15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбий вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудуди чегарасидан ноқонуний ўтган ва уларда жами 585 нафар қуролланган ҳарбий хизматчилар бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош Прокуратураси маълум қилибди.
Хуллас, самолёт ва вертолётлар мажбурий равишда Термиз Халқаро Аэропортига қўндирилибди.
Қайд этилишича, 15 август куни Қарши шаҳридаги “Хонобод” аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Афғонистон Ислом Республикасининг 3 та “Эмбрайер-314” русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та “МиГ-29” русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинибди.
“Лекин кузатув давомида “Эмбрайер-314” ва “МиГ-29” русумли самолётлар тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулашибди. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапульт) орқали ерга тушишган”, – дейилади расмий хабарда.
Таъкидланишича, шу куни 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига қонунга хилоф равишда ҳам ўтишгани хабарларда айтилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жинояти бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши) банди билан жиноят иши қўзғатилибди ва терговни Бош Прокуратура олиб бораётгани ҳам хабар қилинибди.
Билмайдиганлар учун эслатиш керакки, Шеробод – Суръандарёдаги шаҳарчадир, у ерда расмий халқаро аэропортлар ҳам йўқ эмас. Бор, лекин улар ҳақида ҳеч қачон норасмий хабарлар тарқатилмаган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения