15 August 2021
18:20 -
“Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олибди, буёғи нима бўлади?
Куннинг биринчи ярмида толиблар ҳукумат қўлида қолган ягона йирик шаҳар - пойтахт Кобулга етиб келиб, Афғонистоннинг барча ҳудудларида назорат улар томонига ўтганини эълон қилибдилар. Айни вақтда ҳокимият толибларга топширилгани ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.
CNN хабар қилишича, “Толибон” вакиллари ҳокимиятни қабул қилиш учун президентлик саройига келгани ҳақида хабар берганди.
Аввалроқ толиблар раҳбарияти ўз ҳарбийларига тинч фуқаролар ҳаёти хавф остида қолмаслиги учун шаҳар ичига кирмасликни буюргани маълум бўлганди. Шунингдек, афғонлардан мамлакатни тарк этмаслик сўралган ва жамиятнинг барча қатламларига янги давлатда жой топилиши билдирилганди.
Толибларнинг ваъдаларига қарамай, маҳаллий аҳоли шаҳарни тарк этишга шошилмоқда. Лекин айни вақтда Афғонистоннинг барча чегара пунктлари толиблар қўлида ва мамлакатдан фақат Кобулдаги халқаро аэропорт орқали чиқиб кетиш мумкин.
Al Arabiya телеканали маълумот беришича, Президент Ашраф Ғани яқин соатлар ичида ўз постини тарк этади ва мамлакатда ҳокимият расман толибларга ўтади.
Шу телеканал Афғонистоннинг собиқ ички ишлар вазири, мамлакатнинг ГФРдаги собиқ элчиси Али Аҳмад Жалолий ўтиш ҳукумати раҳбари вазифасини ўз зиммасига олишга рози бўлгани ҳақида хабар бергани ҳам эълон қилинган эди.
Ашраф Ғани вориси маълум бўлмагунича ҳамда сулҳ ва сайловлар ўтказиш тўғрисидаги келишув имзоланмагунича ҳокимият топширилмаслигини айтганлиги ам хабар қилинмоқда.
Покистоннинг Geo TV телеканали маълумот беришича, Афғонистон миллий келишув бўйича олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла толиблар ва Кобул ҳукумати музокараларида воситачилик қилаётгани хабар қилинганди.
Айни вақтда толибларнинг Доҳадаги офиси раҳбари мулла Абдул Ғани Биродар ҳам Афғонистонга йўлга тушгани хабар қилинмоқда.
Аммо, ҳақиқий афғонлар Кобулни тарк этмоқда, Қобулдан чиқишда машиналарнинг узун карвонлари ҳосил бўлганлигини ҳамма оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқдалар. Бугун тонгдан банклардаги ҳисобларидан маблағларини ечиб олиш истагида келган одамларнинг узун навбатлари ҳосил бўлгани ҳам маълум бўлган эди.
Аввалроқ Торкхам назорат-ўтказиш пункти ҳам толиблар қўлига ўтгач, Покистон чегарани бутунлай ёпганини эълон қилганди. Шу тариқа, Кобул аэропорти мамлакатни тарк этиш учун ягона нуқтага айланганди.
АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари ҳозирча Афғонистонда рўй бераётган воқеалар юзасидан чиқиш қилмадилар.
Айни замонда, москвадагилар ҳамкорлар билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишини чақириш устида иш олиб борилаётгани ҳам маълум қилиб бўлган эди.
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуф Кабулжанов Афғонистондаги вазиятга қарамай Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттираётгани, ходимлар ҳали эвакуация қилинмаганини билдирганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения