15 August 2021
02:05 -
Мозори-Шариф ҳам жангарилар қўлига ўтибди, буни расмий ҳукумат ҳам тасдиқламоқда
Балх вилояти маркази Мозори-Шариф шаҳри назорати йўқотилганини ҳукумат расмийлари ҳам тасдиқлашибди, бу ҳақда Reuters Агентлиги ҳам эълон берибди.
Афғонистон армиясининг бир гуруҳ кучлари Амударё устидан ўтувчи, Термиз шаҳри яқинидаги Ҳайратон кўпригида Ўзбекистонга кириш илинжида тўплангани ҳақида хабарлар бор.
Хуллас, энди мамлакатдаги йирик шаҳарлардан фақатгина пойтахт Кобул расмий ҳукумат қўлида қолаётганга ўхшайди.
Washington Post хабарида айтилишича, АҚШ ўз фуқароларини эвакуация қилишни тўлиқ якунламагунга қадар “Толибон”дан Кобулга ҳужум қилмасликни сўраганини эълон қилган эдик. Якшанба кунига қадар 3 минг нафар америка аскари эвакуация жараёни хавфсизлигини таъминлаш учун Кобулга етиб келиши режалаштирилганди.
Ғарб агентликлари хабар беришича, сўнгги 10 кунда 34та вилоят марказининг 20га яқини толиблар назорати остига ўтибди.
“Ал-Арабия” телеканали толиблар Мозори-Шарифни амалда жангсиз қўлга киритганини билдиргани ҳам диққатга сазовордир. Бошқа ҳудудларда бўлгани каби ҳукумат қўшинлари ўз позициялари ва маълум миқдордаги қуролларини ташлаб кетишган.