Хабар қилинишича, Балх Вилояти собиқ губернатори Ато Муҳаммад Нур ўзи яшаётган жойда катта бўлган, яқинда маршал унвони олган Абдурашид Дўстим билан бирга Афғонистонни тарк этган ва оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Ўзбекистон тарафига қочиб ўтган эмиш.
Ҳа, айнан Reuters Агентлиги маршал Абдурашид Дўстим Балх Вилояти ҳакими Ато Муҳаммад Нур билан Ўзбекистон томонига йўл олгани ҳақида хабар бермоқда.
The New York Times мухбири Фаҳим Обид ўз Twitter саҳифасида ёзишича, таркибида Абдурашид Дўстим ва Ато Муҳаммад Нур бўлган афғонистонликлар гуруҳи Ҳайратон ва Термиз шаҳарларини боғловчи “Дўстлик” кўприги орқали Ўзбекистонга ўтгани ҳақида ёзибди.
Хуллас, ишлар аввалдан фараз қилинганидек дабдала. Буёғи нима бўлади? Ҳамма гап шу ерда!!!