Афғонистон шимоли-ғарбидаги Фарёб Вилояти маркази Маймана шаҳри “Толибон” жангарилари назоратига ўтган эмиш. Бу ҳақда толиблар вакили Қори Аҳмадий ўз твиттерида маълум қилибди. Афғонистон расмий ҳукумати ҳозирча бу хабарга изоҳ бермабди.
Толиблар Матбуот Котиби Забиҳулла Мужоҳиднинг эълон қилишича, мамлакат шарқидаги Гардез шаҳри ҳам ҳаракат аъзолари назоратига ўтганмиш.
Жангарилар Афғонистон Миллий Армиясининг 203-корпусини қўлга киритган. “Корпус назорат остида, мужоҳидлар кўплаб қурол, техника ва ускуналарни қўлга киритди”, - деб маълум қилибди “Толибон” вакили.
Толиблар вилоят қамоқхонаси эгаллангани, бир неча юз маҳбус озодликка чиқарилганини билдирган эди. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, ҳозирда Балх Вилояти маркази бўлган Мозори Шариф атрофида қақшатқич жанглар бўлиб ўтмоқда. Бу минтақалар ўзбеклар қўлида эди-ку!
Мана шунақа хабарлар, шунақа лофлар. Демак, бу лофлар ва хабарларга қулоқ солишга маҳкуммиз.