13 August 2021
22:42 - “Толибон” ҳаракати афғон халқига мурожаат билан чиққанмиш, ҳукумат армияси ҳарбий хизматчиларига амнистия, хусусий ва давлат мулкларига дахлсизлик ваъда қилганмиш
“Толибон” ҳаракати афғон халқига мурожаат билан чиқибди ва бу ҳақда ТАСС ISNA агентлигига таяниб хабар бермоқдамиш. Баёнотда аҳоли уйларини тарк этмасликка, ҳукумат амалдорлари эса оиласи билан мамлакатдан чиқиб кетмасликка чақирилганмиш.

Толиблар шунингдек, ҳукумат армияси ҳарбий хизматчиларига амнистия, хусусий ва давлат мулкларига дахлсизлик ваъда қилганмиш.

Охирги маълумотларга кўра, толиблар Афғонистондаги 34 вилоятдан 18тасининг марказини эгаллаб улгурган. Демак, ишлар чатоқ! Бу масала чуқур ўйлаб кўрилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону