14 August 2021
01:00 - Давлатлар Афғонистондаги элчихона ва консулхоналарини ёпишни бошлашибди, энди нима бўлади?
Норвегия Ташқи Ишлар Вазири Ине Эриксен Серейденинг айтишича, мамлакатнинг Кобулдаги элчихонаси ходимлари, жумладан у ерда ишлаган афғонлар Норвегияга эвакуация қилинади. Норвегия ҳукумати 4 августдаёқ ўз фуқароларидан Афғонистонни тарк этишни сўраган.

Дания Ташқи Ишлар Вазири Еппе Куфуд ҳам Кобулдаги элчихона вақтинча ёпилишини эълон қилибди. У ушбу чора қанча муддат давом этишига аниқлик киритмаган. “Афғонистонда қолаётган барча данияликлар у ерни тарк этиши керак. Бу жуда жиддий вазият”, деб айтибди вазир.

Германия бир неча кун ичида Кобулдаги элчихонаси ходимлари сонини минимумгача қисқартирармиш. Ходимлар чартер рейслар билан олиб чиқилармиш. Немис дипломатлари билан ишлаган афғонлар ҳам эвакуация қилинармиш.

Франция Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили мамлакатнинг Афғонистондаги элчихонаси ходимлари эвакуация қилиниши режалаштирилаётгани ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган, бироқ барча францияликларга Афғонистонни иложи борича тезроқ тарк этиш тавсия қилинганини маълум қилинибди.

Шунингдек, Тожикистон Мозори-Шариф, Файзобод ва Бадаxшон вилоятидаги консулхоналарини вақтинча ёпган, бироқ мамлакатнинг Кобулдаги элчихонаси ўз ишини давом эттирмоқдамиш.

Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону