13 August 2021
19:36 - Вой-дод: Оммавий Ахборот Воситалари толиблар Кобулга яқинлашиб қолганларини хабар қилмоқдалар

Толиблар Кобулдан 50 километр масофада турибди, деб хабар тарқатмоқда РИА “Новости” Афғонистонда фаолият кўрсатадиган Pangea гуманитар ташкилоти президенти Лука Ло Престига таяниб.

“Қаттиқ ташвишдамиз, чунки толиблар Кобулдан 50 километр масофада турибди. Бугун эрталаб улар электр кабелларини узиб ташлади, шаҳар деярли изоляция ҳолатида”, - дебди Ло Прести. Унинг фикрича, Кобул олиниши муқаррар, чунки “Толибон” ҳужумини тўхтатишнинг “имкони йўқ” дейиш мумкинмиш.

Бугун толибларнинг жангарилари Лашкаргоҳ шаҳрини эгаллабдилар. Улар бир кун аввал Қандаҳорни назорат остига олганди. Бундан ташқари, Ҳирот шаҳри ҳам толиблар қўлига ўтиб бўлганди.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа хабарлар. Бунинг асосида жангарилар Нимрўз, Жузжон, Сарипул, Кундуз, Тоҳар, Саманган, Фараҳ, Боғлон ва Бадахшон вилоятлари марказларини эгаллаб бўлганлари ётар эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону