13 August 2021
17:12 -
Янги диктаторимиз Шавкат Мирзиё спортчиларимизнинг олимпиада иштироки ҳақида “Бу спортимиз тарихида улкан натижа” дебди. Мухолифат мухбирлари нима дейишади?
Бугун, 13 август куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида XXXII ёзги олимпиада ўйинлари иштирокчи ва ғолиблари, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтибди. Бу маросимда давлат раҳбари спортчиларимизнинг иштирокини юқори баҳолаб, бу мустақилликнинг 30 йиллигига муносиб совға бўлганини таъкидлашгшача борибди.
“Барчамиз дунёдаги энг нуфузли ана шу мусобақаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳар бир чиқишини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб бордик. Ўз навбатида, спортчиларимиз ҳам бундай юксак ишончни оқлаб, халқимизга ёрқин ғалабаларни тортиқ́ этишди. Ҳеч шубҳасиз, бу ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик шонли байрамига муносиб совға бўлди”, дебди Шавкат Мирзиё бу учрашувда.
Давлатимизнинг янги диктатори спортчиларнинг олимпиада ўйинларида 3та олтин ва 2та бронза медални қўлга киритганини алоҳида таъкидлаб, бу борада Ўзбекистоннинг ўрни МДҲ ва Марказий Осиёда юқори бўлганига ҳам эътибор қаратганмиш.
Маросимда давлат раҳбари олимпия ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларнинг иштирокини қандай кузатгани ҳақида ҳам гапириб берибди.
“Биласизлар, Баҳодирнинг жанги куни Туркманистонда, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишида эдим. Мен уларга айтдимки, “Баҳодир барибир ютади”. Улар мендан бу ишончнинг сабабини сўраганда айтдимки, агар ҳакамлар ҳаққоний бўлса, бизнинг боксчи албатта ютишини айтдим”, дебди Швкат Мирзиё.
Бу гапларни ўқиганимизда қуйидаги саволлар туғилиши табиий, дейди “Ҳаракат” мухбирлари: Ким уларни тўқимоқда? Нимага, Шавкат Мирзиё ҳеч қандай қизиқиш кўрсатмасдан у ўйинларни кузатибди, кейин шундай “усти қуруқ” учрашувда олмшумул нутқ сўзлабди? Мухолифат вакиллари шу куни қаерда эди?
Хуллас, шундай саволлар спортчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келган куни ўртага қўйилса эди, ҳамманинг овози эшитилган бўларди. Мана бугун биз шу саволларни ўртага ташламоқдамиз. Жавоб берадиганлар борми?