Марказий Осиёнинг Президентларига
Очиқ Хат
МИХАИЛ ИГНАТОВИЧ ВАНИН -
тарихчи, ҳарбий, ўрисларнинг ХЕВАга босқинида қатнашган.
Унинг 150 йил бурун ёзганлари - Россия ва Хитойнинг ҳозирги ва доимий сиёсатлари.
Иркит Иванин Чингизхон ва Амир Темурни ўрганмай туриб,
Туркистон элларини енгиб бўлмайди деб
ўрисларни уларни ўрганишга чорлаган ва ўрганганларини ўргатган.
Энг даҳшатлиси - дунёни - айниқса Россия билан Хитойни
Туркистон элларини бирлаштирмасликка чақирган…
Сиз - жаноб Президентлар -
Чингизхон билан Темурхонларни биласизми?!!!
Иванин китoбларини ўқиганмисиз?!
Ўқинг!
Ҳеч бўлмаса қуйидаги ёвуз кўрсатмаларини ўқинг!!!
Ўқинг ва уқинг, эй нодон комсомол тўрачалар!!! Ҳар бир имонли, эсли уқсин!
“ЎРТА ОСИЁ УНИНГ ХАЛҚЛАРИНИ ЯГОНА БИР ЖАМИЯТГА
БИРЛАШТИРИШГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙДИГАН ВОСИТАЛАРГА
ЭГА БЎЛГАН ДАВЛАТЛАР (ЯЪНИ, РОССИЯ ВА ХИТОЙ) ТАСАРРУФИДА ЁКИ
ТАЪСИРИ ОСТИДАДИР…
ДУШМАНДА НИМАИКИ ЯХШИ НАРСА БЎЛСА, УНИ ИЗДАН ЧИҚАРИНГ,
ЎЛДИРИНГ, АМАЛДОРЛАРНИ ВА МАШҲУР КИШИЛАРНИ МАВҚЕЛАРИГА ЯРАШМАЙДИГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИНГ,
ЛОЗИМ БЎЛГАНДА ЭСА ФОШ ҚИЛИНГ!
ДУШМАННИНГ ЭНГ ЯРАМАС ОДАМЛАРИ БИЛАН МАХФИЙ АЛОҚАДА БЎЛИНГ,
ҲУКУМАТГА ХАЛАҚИТ БЕРИНГ, ҲАР ЕРДА НИЗО УРУҒИНИ СОЧИНГ…
ДУШМАННИНГ ҚЎШИНЛАРИНИ КИЙИМ - БОШСИЗ, ОЗИК - ОВҚАТСИЗ
ҚОЛДИРИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ, УЛАРНИНГ ФEЪЛИНИ БЎШАШТИРУВЧИ
МУСИҚАЛАР ЮБОРИНГ! ТАМОМАН РАСВО ҚИЛИШ УЧУН БУЗУҚ АЁЛЛАРНИ
ЙЎЛЛАНГ! УЛАРНИНГ СИРЛАРИНИ БИЛИШ УЧУН ПУЛНИ АЯМАНГ, ЧУНКИ БУ
ПУЛЛАРНИ ҚАНЧА КЎП САРФЛАСАНГГИЗ, ШУНЧА КЎП ФОЙДА ОЛАСИЗ!
ҲАР ЕРДА АЙҒОҚЧИЛАРИНГГИЗ БЎЛСИН!
ХИТОЙ МАКИМВИЛЛИСИНИНГ АЙТИШИЧА: КИМКИ БУ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНА
ОЛСА ВА ДУШМАН ОРАСИГА НИЗО УРУҒИНИ СОЧСА,
У ҲОКИМ БЎЛИШГА ҲАҚЛИ, ДАВЛАТ УЧУН ЧИН ХАЗИНА ВА ТАЯНЧДИР”.
Эй думбил бошлар!
Бирортанг Туркистон демайсиз.
Ўттиз йилдан буён чегара белгилайсиз.
Азалий душманларимиз - Ўрис ва Хитойнинг этаклари остига тобора
кириб бормоқдасизлар.
Дунёнинг айрим етук сиёсатчилари яқин ўртада Марказий Осиё давлатлари
йўқ бўлиб кетишини башорат этмоқдалар ва бу ҳақиқатдир.
Сизлар бошқараётган қўнғирчоқ давлатчалар - давлатми?!
Чегаралардан воз кечинг!
Оналаринггиз сизни туққанда ўғил тўғдим - деб севинганлар.
Сиз ҳам ўғилми?!
Сиз ҳам эрми?!
Мирзо Бобур ҳазратларини эшитинг:
“Фарғона вилоятидин Хуросон азимати била Илок яйлоғикаким,
Ҳисор вилоятининг яйлоқларидиндур,келиб туштим.
Улуғ - кичик мени умидворлик била ирашиб юруйдирганлар
ИККИ ЮЗДИН КЎПРАК, УЧ ЮЗДИН ОЗРОҚ бўлғай эди.
АКСАР ЯЁҚ,
ИЛИКЛАРДА ТАЁҚ
ВА ОЁҚЛАРИДА ЧОРУҚ
ВА ЭГИНЛАРИДА ЧОПОН ЭРДИ.
Усраб бу мартабада эдиким, БИЗНИНГ ОРАДА ИККИ ЧОДИР эди.
Менинг ЧОДИРИМ ВОЛИДАМГА тикилур эди.
Менга ҳар юртда олачўқ ясар эдилар , ОЛАЧЎҚДА ўлтурур эдим.
“БОБУРНОМА” - 109-бет.
1503 йил - йигирмадан ошар - ошмас ёшда султон Бобур ҳазратлари…
Кишилар икки юздан кўп уч юздан оз - аёллар,болалар…
Отсиз, қуролсиз, пулсиз…
Шу “қўшин” билан синдирган ёғийни,
буту дунё ярим асрд синдиролмаг ёвни!!!!!!!!!
“Афғонлар урушмоқдин ожиз бўлсалар,
ғанимларининг олдига ўт тишлаб келур эмиш.
Яъни, мен сенинг уюнгдирман (қўйингдирман ) дегани эмиш.
Бу расмни анда кўрдик, ожиз бўлғон афғонлар ўт тишлаб келдилар.
Тирик келтурганларни ҳам бўюнларини улдуриб,
тушган юртга калла минора қўпорилди!!!”
“БОБУРНОМА” - 133-бет.
Сиз ҳам эрми ?!
Тилло конлари,
Уран конлари,
Газ конлари…
номларини санашга сон етмайди…
Миллион - миллион погонлилар…
Бир кун Путиннинг олду кетини ялайсиз…
Бир кун Сининг…
Бир кун чаламулла толибоннинг…
Қачонгача?!!!
Тўпланиб тезакхўрлик қиласизми?!!!
Нега чегаралардан воз кечиб - ТУРОН тузмайсиз?!!!
Бешта сўтак , саводсиз, манқурт оиланинг шоҳона яшаши
учун қачонгача ВАТАНФУРУШЛИК, даюслик этасиз,
юрт бойликлари ёвларг оқмоқда… эллар қашшоқ, эртасиз…
Уч хонликка бўлиниб - ўрисга уч юз йил ем бўлдик.
Беш хонликка бўлиниб - беш юз йил дунёга ем бўламизми?!
Мен неча ўн йиллардан буён шу саволни бераяпман…
Сиз ўзинггизни хон санаган давлатлар давлат эмас,
сиз хонлар эмас - қулларсиз - Москванинг, Хитойнинг номуссиз қуллари…
Бешингдан битта Михаил Сааквашвили чиқмайди, битта Зеленский чиқмайди…
Иркит Иванин ёзганидай - беш элнинг энг ярамасларисиз -
чунки сизни беш эл эмас – Кремль “сайлаяпти”.
2021 йил, 7 август.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения