13 August 2021
04:13 - Россияда Covid-19’дан кунлик ўлимлар сони биринчи марта 800дан ошди, регионларда учинчи тўлқин бошландими?
Россия кунлик ўлимлар сони бўйича илк бор 800лик нуқтадан ўтди, бунгача тўрт марта - 16, 24, 29 июль кунлари ва 11 августда коронавирусдан бир кунда 799 киши вафот этгани ҳақида хабарлар берилганди.

Эндиликда Россияда коронавирусдан вафот этганларнинг жами сони штаб маълумотлари бўйича 168 минг 49тани ташкил этмоқда. Росстат эса пандемия бошидан буён Covid-19 қурбонига айланганлар сони икки баробар кўпроқлигини билдирган - шу вақтгача ўлим ҳолатлари сони 300 мингдан ошиб кетган.

Сўнгги бир кунда 21 минг 932та янги касалланиш ҳолати қайд этилган, энг кўп ҳолатлар - Москвада (2 минг 294), Петербургда (1 минг 801) ва Москва областида (1 минг 143).

Москва ва Петербург ўлимлар ва кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича етакчи бўлиб турган бўлса-да, вазият август ойига келиб бироз яхшиланганди.

Июнь ойи охири ва июль ойи бошларида Москва ва Петербургда ковиддан кунига 100дан ортиқ одам ўлар эди, ҳозирда эса бу кўрсаткич мос равишда 56 ва 48тани ташкил этмоқдамиш.

Ўз навбатида, регионларда кунлик касалланиш ҳолатлари ва ўлим ҳолатлари сезиларли равишда ўсган. Ўлимлар сони бўйича антилидерлар қаторига Краснодар ўлкаси (32) ва Перм ўлкаси (29), шунингдек, Ростов области (28) қўшилган. Кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича Топ-5га Нижегород (549) ва Свердловск областлари (523) пайдо бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону