10 August 2021
21:55 -
Стюардесса ёрқин реклама учун дунёдаги энг баланд бино учида 5 соат ўтказгани ҳақида хабар
Аvianews нашри маълум қилишича, стюардесса махсус эффектлар ва “яшил фон” қўлланмаган ҳолда олиниши режалаштирилган рекламада суратга тушишга рози бўлган кўнгиллилардан бири бўлган.
Рекламанинг суратга олиниши олдидан авиакомпанияга тегишли ангарлардан бирида Смит-Людвик парашютдан сакраш бўйича инструктор билан репетиция ўтказгани, у 828 метр баландликда туриб, реклама шиорлари ёзилган табличкаларни бирин-кетин кўрсатиши керак бўлгани экан.
Суратга олиш кунлари жамоа Бурж-Халифанинг энг юқори нуқтасига 1 соат 15 дақиқа давомида кўтарилган. Бино учида реклама ролиги қаҳрамонини учта хавфсизлик троси ушлаб турган: улардан иккитаси бино учида, яна биттаси эса суратга олиш ишлари учун махсус яратилган платформада маҳкамланган. Тросларнинг барчаси стюардесса униформаси остига яширилган экан.
Эътиборлиси, Смит-Людвик бино учида 5 соат туришига тўғри келган. Бу вақт давомида суратга олиш гуруҳи бир дрон ёрдамида бир нечта бозорлар учун реклама роликларини суратга олган ва тарқатган экан.
Мана шунақа рекламалар ва сафсатабозликлар бўлибди. Биз буни улардан бугун ўргандик ва нусҳасини сайтимизга қўймоқдамиз, дейди “Ҳаракат” мухбиримиз.