11 August 2021
16:17 -
Тошкент шаҳaр депутатларига шаҳарни кенгайтириш тўғрисида қарор лойиҳаси тайёрлаб берилган эди, аммо бу лойиҳа депутатларга ёқмабди, лойиҳа келган жойига қайтарилибди
Кеча, яъни 2021 йил 10 август куни Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқибдилар.
Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳудудидан Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига 7 853,3 гектар ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Ўз навбатида, Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманлари ҳудудидан Тошкент вилоятининг Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудига 171,3 гектар ер майдонлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Маълумотларга қараганда, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига Тошкент шаҳри аҳолиси сони 2,7 млн кишини ташкил этиб, жорий йил бошига нисбатан 42,8 минг кишига ёки 1,6 фоизга ўсган, аҳолининг зичлиги 1 км кв. майдонга 7 564 кишини ташкил этмоқда экан.
Ҳозир маълум бўлишича, Тошкент шаҳрига ўтказилиши режалаштирилган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда экан, уларни пойтахт тасарруфига кўчирилиши келажакда озиқ-овқат захирасининг камайиб кетишига олиб келмайдими, деган мазмундаги аниқ мулоҳазалар ўртага ташланибди. Депутатлар Тошкент шаҳрини кенгайтириш жараёнларида халқимиз турмуш фаровонлигига дахл қилмайдиган мақбул йўлларни топиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келибдилар.
Хуллас, мажлисда кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар томонидан берилган кўплаб САВОЛЛАР ОЧИҚ ҚОЛИБДИ. Уларга жавоб излаш ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида мутахассис ва масъул қўмита аъзолари яна бир карра қарор лойиҳасини маромига етказиш устида бош қотиришлари керак деган фикрга келинибди. Шу сабабли, қарор лойиҳасини қайта кўриб чиқиш лозим деб топилибди ва лойиҳа қайта кўриб чиқишга юборилибди.
Сайтимиз маъсулларига кўра, бу лойиҳа ростдан ҳам қайта кўриб чиқилиши ва ҳақиқий лойиҳа шаклига келтирилиши керак. Акс ҳолда, Ўзбекистон собиқ СССР тарқалганда қандай таназуллга учраган бўлса, ҳозир УНДАН БАТТАРИ ҳам БЎЛИШИ МУМКИН.