09 August 2021
22:51 - Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё аҳолини газ ва нефть маҳсулотлари билан етарлича таъминлаш бўйича ЁЛҒОНДАКАМ кўрсатмалар бергани ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, яъни 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди.

Яъни, Ўзбекистоннинг янги хўжайини, тўғрироғи, диктатори Шавкат Мирзиё бугун видео-селектор йиғилиши ўтказиб, халқни алдаш учун тўғридан-тўғри ёлғон хабарлар тарқатмоқда.

Мана, бугунги БИТТАГИНА мисол. У ўз кабинетида ўтириб ўтказган видео-селектор йиғлишида, йилнинг 1-ярмида табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича эришилган натижалар танқидий муҳокама қилинганмиш ва президент уларни гўёки тузатиш учун кўрсатмалар берганмиш.

Авваламбор, йиғилишда Энергетика Вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” каби катта акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилганмиш ва Шавкат Мирзиё ҳаммага бу кўрсатгичлар ноўғри эканлиги ҳақида, “НОТЎҒРИ” сўзини ишлатмасдан, кўрсатмалар берибди. Видео-селектор йиғилишининг маъноси шуми?

Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳатто қўшниларимиздан КЎП МАРТА кам экан, Шавкат Мирзиё соҳа мутасаддиларига истеъмолчилар манфаатларини юқори қўйиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига табиий газ, суюлтирилган газ ҳамда нефть маҳсулотларини зарур миқдорда етказиб бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берганмиш. Бу мутлақо ЁЛҒОН хабарлар, халқни алдаш учун ХАЛҚҚА берилаётган хабарлар.

Қаранг, бизда АҲОЛИНИНГ ЎРТАЧА ОЙЛИГИ ҳатто Россиядан ТАХМИНАН 5-10 мартача кам, аммо камчиликларга урғу берилиб, ишларнинг моҳияти билан ҳеч ким ҚИЗИҚМАЯПТИ,

Қаранг, жорийдаги йилнинг 2-чи ярмида 32 миллиард куб метр табиий газ ресурлари балансини таъминлаш, айниқса, куз-қиш мавсумида тизимни барқарор ишлатиш вазифаси қўйилганмиш. Давлатимизда КАТТА ТАНҚИСЛИК БОР ЭКАН, айнан шу нарсаларга эътиборни қаратиш керак эди.

Мана қаранг, Шавкат Мирзиё нималар демоқда: “2-ярим йилликда 457 минг тонна, йил якуни билан 850 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни таъминлаб, аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтилибди” ва ҳаммага шу ҳақда топшириқлар берилибди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, тушунинглар, биздаги бундай камчиликларни умуман тузатиб бўлмайди, айнан шу сабабли Ислом Карим ҳам фақат ҳаммаёқни мақташ билан овора эди. Шундай экан, бизнинг ўқувчиларимиз ҳам айнан шундай камчиликларга ЭЪТИБОР ҚАРАТИШЛАРИ КЕРАК ЭДИ-ку!

Аммо буларнинг ўрнига “Соҳада геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва минерал хомашё базасини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилибди”, ваҳолангки, Ўзбекистонда нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш 32 фоизга қисқариши урғуланибди. Ва шу камчиликни ўртадан ЙЎҚ ҚИЛИШ учун кўрсатмалар берилибди.

Қаранг, ТЎЛА МАСХАРАБОЗЛИК!!! Расмда шу масхарабозлик йиғилишидан лавҳа кўрмоқдасиз. Бу ҳам масхарабозлик!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону