09 August 2021
19:09 -
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 6,2 фоизга ўсганига нима деймиз?
2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 318,5 трлн сўмни ташкил этибди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ.
ЯИМ ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 1,8 фоиз, саноатда 8,5 фоиз, қурилишда 0,1 фоиз ва хизматлар соҳасида 8 фоиз ўсиш ҳисобига эришилгани қайд қилинибди.
Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (14 фоиз), Сирдарё (12,3 фоиз), Тошкент (7,8 фоиз)ва Қашқадарё (7,7 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Эслатиш керакки, 2021 йилнинг январ-март ойларида республика иқтисодиёти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсиб, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 128,6 трлн сўмни ташкил этгани билдирилган эди.
Мана, энди фарқни кўраверинг. Ўзбекистон давлатнинг асосий кўрсатгичлари бўйича ўта оғир аҳволда, аммо ЯИМнинг ўсиши жуда катта бўлиб кетибди? Ишонамизми? Бу саволни авваламбор Шавкат Мирзиёга бериш керак. Ана ўша жавобга кўра, ҳозир шу хабарда тарқатилаётган хабарга ҳам ишониш мумкин бўладими ёки йўқми?