06 August 2021
22:50 -
Coca-Cola Uzbekistan ширкати 252 млн долларга хусусийлаштирилишга чиқарилибди ва сотилибди
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 57,118 фоиз улуши Туркиянинг “Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş.” компаниялар гуруҳига сотилмоқда. Келишув қиймати – 252,28 млн доллар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.” (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган “CCI International Holland B.V.” шўъба корхонаси орқали 252,28 миллион АҚШ долларига сотиш (Битим) бўйича келишувга эришилганини маълум бўлди.
Битим Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат Комиссияси томонидан маъқулланган. Битимни якунлаш жараёни тартибга солувчи органлар томонидан бериладиган муайян рухсатлар олинишини талаб қилар экан.
“Мазкур битим халқаро амалиётда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ–6096-сон Фармонига асосан, оммавий ошкора сотув жараёни шаклида ташкил этилди.
Давлат улушининг мазкур сотув жараёни “Rothschild & Co” агентликнинг молиявий маслаҳатчиси, Dentons эса юридик маслаҳатчиси сифатидаги иштирокида амалга оширилди”, – дейилади расмий қоғозда.