06 August 2021
20:39 - Жуда қизиқ: “Толибон” Афғонистондаги вилоятлардан бирининг маркази Заранж шаҳрини эгаллаганини эълон қилди
“Толибон” ҳаракати Афғонистон жануби-ғарбидаги Нимрўз вилояти маркази – Заранж шаҳрини эгаллаганини эълон қилди. Таъкидланишича, Заранж 2016 йилдан бери толиблар эгаллаган илк вилоят маркази ҳисобланар экан.

“Бугун эрталаб Заранждаги вилоят губернатори қароргоҳи, полиция биноси ва бошқа кўплаб объектлар мужоҳидлар қўлига ўтди. Қолган ҳудудлар ҳам тозаланмоқда”, деб хабар берибди толиблар вакили Қори Юсуф Аҳмадий. Бунинг исботи сифатида шаҳар маъмурияти биноси олдида тушган суратларини эълон қилишибди.

Шунингдек, интернетда жангарилар Заранжнинг баъзи туманларини эгаллаб олгани ҳақида видеоматериаллар пайдо бўлган. Маҳаллий манбаларнинг таъкидлашича, шаҳарнинг катта қисми толиблар назоратига ҳеч қандай қаршиликсиз ўтган.

Шаҳар аҳолиси вилоят турмаси маъмурияти ва соқчилари қочиб кетгандан кейин у ерни ўнлаб маҳбуслар тарк этаётганини кўрсатувчи видео ҳам тарқатишди.

Бу хабар рост бўлса, Нимрўз вилояти ва унинг маркази Заранж шаҳри - “Толибон” қўлига ўтган биринчи вилоят ва унинг марказий шаҳри бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону