07 August 2021
14:48 - Ўзбекистонда Бош Вазир Абдулла Арип ҳам масхарабозлик кийимини кийгани ва президентликка номзод қилиб Шавкат Мирзиёни таклиф қилгани ҳақида

Бугун, 7 август куни Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясининг навбатдан ташқари пленуми бўлибди ва Бош Вазир Абдулла Ариповнинг таклифи билан жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё яна президентликка номзод қилиб кўрсатилибди.

Унинг пленумдаги сўзларида айтилишича, ҳозир Ўзбекистонда бутунлай янгича иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маънавий, илмий-маърифий иқлим пайдо бўлганмиш ва шу сабабли Шавкат Мирзиёни яна бир марта президентликка номзод қилиб кўрсатиш таклифи ўртага отилганмиш.

У ўз нутқида бундай улуғ натижаларга “ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёнинг қатъий сиёсий иродалари ва шахсий намуналари билан эришганимизни” урғулаб, у кишини қайтадан президентликка номзод қилиб кўрсатибди. Ваҳолангки, кечагина бу партия ўз пленумида ўз раисини президентликка номзод қилиб кўрсатган эди.

Хуллас, буёғи тўла махарабозликка айланибди. Шавкат Мирзиё яна президентликка номзод қилиб кўрсатилибди, энди унинг номзоди ЎзЛиДеП қурултойида тасдиқланиши лозиммиш.

Яъни, Абдулла Арипов ҳам, ЎзЛиДеП ҳам масхарабозлик сиёсатини қайтадан танлабдилар. Қурултойда айнан шундай бўлиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону