06 August 2021
14:34 - Ўзбекистондан ўрик экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 6,5 баробарга камайгани ҳақида
Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида хорижга қиймати 7,7 млн долларга тенг бўлган 8,8 минг тонна ўрик экспорт қилгани ва жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида ўрик асосан Қозоғистон (4 минг тонна), Россия (3,1 минг тонна) ва Қирғизистонга (1,4 минг тонна) экспорт қилингани ҳақида Статистика Қўмитаси хабар тарқатибди.

Маълумот учун, 2021 йилга қадар ўрик мевалар орасида энг тез ўсиб бораётган Ўзбекистон экспорт маҳсулоти бўлиб, унинг миқдор кўрсаткичи ҳар йили деярли бир ярим баравар ошиб келарди. Мана энди камайишга бошлабди.

Баъзи Интернет сайтларимизда жорий йилда ушбу мева экспорти камайишига асосий сабаб сифатида февраль ойи охири ва март ойи ўрталарида республика ҳудудларига тўсатдан кириб келган совуқ ҳаво оқимини кўрсатиш мумкинлиги, бу данакли мевалар, айниқса, ўрик ҳосилига катта зарар етказгани айтилмоқда.

2020 йил Ўзбекистондан ўрик экспорти рекорд даражадаги 74,5 минг тоннани ташкил этган. Ундан аввалги йиллар кўрсаткичи эса қуйидагича: 2019 йил – 58 минг тонна, 2018 йил – 43 минг тонна, 2017 йил – 23 минг тонна.

2020 йилда Ўзбекистон ўрик экспорти ҳажми бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаган экан. Биринчи ўрин Испанияга тегишли бўлиб, ушбу мамлакат 2020 йилда ташқи бозорларга 96 минг тонна ўрик экспорт қилгани эълон қилинган эди. Ўтган йили Ўзбекистон ушбу мева экспорти ҳажми бўйича илк бор ҳатто Туркиядан ҳам устун келгани ҳам ҳаммага маълум бўлганди.

Хуллас, шунақа рақамлар, шунақа хабарлар. Бизда ўрик экспорти нимага бунчалик камайганини аниқлаш керак. Акс ҳолда, собиқ СССР аҳволига тушиб қолаверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону