05 August 2021
23:46 -
Владимир Зеленский Россия ахир бир кун Қрим борасидаги қарорлари учун пушаймон бўлишини айтибди
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия келажакда Қримга нисбатан амалга оширган ҳаракатлари учун пушаймон бўлишини айтибди ва бунинг учун ҳозирдан тайёргарликларни бошлаш кераклигини урғулабди.
“Россия тарихи Қрим борасидаги қадамлари ва қарорлари учун йиғлайди”, дебди у “Дом” телеканалига берган интервьюсида. Унинг айтишича, Қрим украинлар ва россияликлар муносабати ёмонлашишига сабаб бўлган “илк гугурт чўпидир”.
У аввалроқ Донбассни Россиянинг бир қисми деб ҳисоблайдиганларни Россияга кўчиб кетишга чақирганди. Украина Президенти таъкидлашича, Донбасс “ҳеч қачон Россиянинг бир қисми бўлмайди”.