30 July 2021
19:22 - АҚШ америкалик ҳарбийлар билан ишлаган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлади

"Толибон" жангариларидан хавфсираётган собиқ таржимонлар ва бошқа ходимлар бугун АҚШга олиб келинди. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги хабар тарқатди.

Шундай қилиб, Америка армияси билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолини Афғонистондан эвакуация қилиш бошланди.

Бу гаплар эса, АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотидан олинди: "Бугун муҳим босқич: биз сўнгги 20 йил давомида Афғонистонда америкалик ҳарбийлар ва дипломатлар билан елкама-елка ишлаган минглаб афғонларга берган ваъдамизни бажаришда давом этамиз".

Хуллас, "Толибон" жангариларидан хавфсираётган собиқ таржимонлар ва бошқа ходимлар АҚШга етиб келди. Америкаликлар билан ҳамкорлик қилган 2,5 мингга яқин афғонистонликни эвакуация қилишни режалаштирилган экан.

АҚШнинг расмий идораси ушбу операцияни "Иттифоқчилар Бошпанаси" (Allies Refuge) деб атабди. Жо Байденнинг баёнотидаги сўзлар айнан шу фикрларни тасдиқламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону