Президентнинг "Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилингани эълон қилинибди. Бу ҳақда ҳамма расмий оммавий ахборот воситалари хабар ва ўз изоҳларини бердилар.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан меҳнат мигрантларининг:
- хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш (БҲМ -базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробаригача);
- йўл-транспорт чиптаси (БҲМ 2 баробаригача);
- ишчи визаларини расмийлаштириш (БҲМ 5 баробаригача) харажатларининг бир қисми давлат ҳисобидан қоплаб берилармиш.
Яъни шу кунгача, БҲМ Ўзбекистонда 245 минг сўмни ташкил этар экан, бу жуда ҳам КАМ дейди “Ҳаракат” мухбири, уни 5 бараварга кўпайтириш ҳам ЖУДА КАМ. Шундай экан, Ўзбекистон эгасининг бунақа фармонлари мутлақо фойдасиздир. Тўғрироғи, МАСХАРАБОЗЛИКдан бошқа нарса эмас.
Ҳамма нарсани Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, мамлакатимизни ТЎЛА БОЗОР иқтисодиётига ўтказиш, яъни ҳақиқий ДЕМОКРАТИЯлаштиришдан бошлаш керак. Акс ҳолда Ўзбекистон ҚАШШОҚ давлатлар рўйхатида ўтираверади. Халқ асосан мамлакатдан қочиш билан шуғулланаверади.
Бу қарор дарҳол Ўзбекистоннинг расмий телеканалларида эълон қилиниб, ҳамма нарса Ўзбекистон фойдасига эканлиги ҳақида ёлғондакам ИЗОҲлар берилибди. Бу ҳам навбатдаги масхарабозлик эди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения