30 July 2021
22:42 -
Беҳзод Ҳамроев: “Озиқ-овқат бўйича стратегия ишлаб чиқиш узоқ вақт талаб қилади”. “Ҳаракат”: Хўш, биз нима деймиз!
Апрел ойида Марказий Банк озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишга қаратилган миллий стратегия ишлаб чиқилиши, шу асосда озиқ-овқат нархлари ошиб кетмаслигининг олдини олиш чоралари кўрилишини маълум қилган, Марказий Банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроевга кўра эса, бу стратегия қачон ишлаб чиқилиши номаълум эмиш.
Ўша апрель ойидаги анжуманида Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ягона давлат стратегияси ишлаб чиқилаётгани борасида гапириб, унда озиқ-овқат нархлари ўсишини секинлаштириш учун 3та чора кўрилиши кераклигини айтганди.
Булар:
- импортни диверсификация қилиш;
- транспорт харажатларини пасайтириш;
- етиштирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ҳажмларини ошириш.
Озиқ-овқат нархлари муаммосини ҳал қилиш бўйича стратегия қачон ишлаб чиқилади каби саволлар билан Марказий Банк бошқарувининг навбатдаги йиғилишида, яъни кеча унинг раис ўринбосари Беҳзод Ҳамроев жавоб беришга мажбур бўлди.
Унга кўра кўра, стратегия ишлаб чиқиш – узоқ муддатли чора, тезда қабул қилишнинг иложи йўқ. Унинг таъкидлашича, бу стратегия қачон ишлаб чиқилиши ҳам аниқ эмас.
“Озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса шакар ва ёғ нархларининг ошиши ўтган йилнинг сентябр-октябр ойларидан бошланган. Март-апрел ойларига келиб, энг юқори ошиш даражаларига етди” дебди Беҳзод Ҳамроев ва кейинги ишларни тилга олибди.
У айтишича, стратегия, албатта керак, ҳатто зарур, аммо тезда қабул қилинадиган нарса эмас, у қачон тайёр бўлишини ҳеч ким аниқ айтолмайди.
Мана ҳозир бу йилнинг ярми ҳам ўтиб бўлди. 2021 йилнинг июнь ойидаги йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни (сўнгги 4 йилдаги энг паст кўрсаткич) ташкил этди. Бунда озиқ-овқат гуруҳи бўйича йиллик инфляция даражаси нисбатан юқори – 14,7 фоиз даражасида сақланмоқда.
Демак, дебди Беҳзод Ҳамроев, Марказий Банк бошқарувининг йиғилишидан кейин эълон қилинган релизда, ҳукумат дори-дармон ва озиқ-овқат нархлари кескин ошиши эҳтимолидан огоҳлантирилган эди. Аммо, буни қилиб бўлмайди.
Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, озиқ-овқат нархини ошишини ҳам аниқ билмаган давлат хизматчилари билан ҲЕЧ НАРСА қилиб бўлмайди. Бунинг учун инсон ўз вазифасини қандай бажариш хусусида чуқурроқ ўйлаши керак. Масалан, бунақа жиддий ишларга жиддийроқ хизматчиларни ёллаш зарур, тўғрироғи, ШАРТ.