30 July 2021
16:11 - "Ҳаракат" хатқутисидан: Юсуф Жуманинг талаблари
Ўзбекистон Республикаси Конститутцион судига,
Ўзбекистон республикаси Олий судига,
Ўзбекистон Бош прокуратурасига,
Ўзбекистон республикаси Сайлов комиссиясига,
Ўзбекистон республикаси Парламентига,
Ўзбекистон элига.

Билдириш учун:

АҚШ президенти Ж. Байденга,
АҚШ давлат котиби Э. Блинкинга,
Европа Иттифоқи бошлиқларига,
Буюк Британия ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиларига,
Демократик мамлакатларнинг Тошкентдаги элчихоналарига,
БМТ Бош котибига,
Халқаро судга.

Ўзбекистон Президенти Ш.М Мирзиёевнинг устидан жиноят иши очиш ва уни сайловда рўйхатга олмаслик тўғрисида

ОЧИҚ ТАЛАБНОМА

1. Ўзбек миллатини ГЕНОЦИД этган ўрис геноцидчиларига Тошкентда ўрнаттирган ёдгорлиги учун - СОТҚИНЛИК - Ватан хоини айби билан.

2. Тошкент Ирригация иниститути комсомол котиби бўлиб ишлаганда студент Қўчқоров Байрамнинг ётоқхонасидан студентларнинг стипендияларини ўғирлагани бўйича - ўғрилик айби билан.

3. Ўзбекистон конститутсиясини бузиб, террор йўли билан Президент бўлгани учун - конститутсион тузумга тажовуз - террорчилик айби билан.

4. Ўтган беш йил мобайнида тожикларга газ бериб, ўзбекларни газдан узгани - ўз газини ўзига бермагани учун - миллатчилик айби билан.

5. Олтиндан оҳаккача - барча ер ости бойликларини текинга Москвага оқизаётгани учун:

а) Москва билан барча шартномаларни ошкор этиш,
б) Неча турдаги қанча бойлик қазиб олинган ва улар қаерда,
сотилган бўлса - қанчага ва пули қани?!
в) Ўзи тан олиб айтгани ҳозир Ўзбекистондан 130 миллион тонна руда қазиб олинаётган экан - ҳар киши бошига тўрт тонна!!!

Нега эл оч, қашшоқ, қул - чўри?!
Руда қазиб олишни 300 миллион тоннага етказмоқчимиш - даҳшат - ўрис ва хитой текинга олиб кетмоқда, ё бир қоп қоғозга?!
Онасиникидан олиб тушганми?!!!
Халқаро текширув шарт.

6. Коронавирус баҳонасида сарфланган саккиз миллиард доллер нега элга бир цент берилмай - турли йўллар билан Москвага оққани учун - халқаро текширув шарт.

7. “Озодлик “ текширув ўтказган “Шоввозсой” га миллиард доллердан ортиқ ўғирлик учун - халқаро текширув билан.

8. Ш. Мирзиёев четдан қарз олиб - Ўзбекистонни қарзга чўктиргани учун - қанча олинди - қаерга сарфлади - Москвага оқди, ўзи ўғирлади.
Нега иш ўринларини кўпайтирмади бу қарзларга?!
Халқаро текширув шарт.

9. Инсониятнинг улуғ таланти Обид Асомов ва машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноятоваларнинг бевақт ўлимларида Ш. Мирзиёев ва қудаларининг иштироки бўйича - қотиллик айби билан.

Нега Обид Асомовнинг концертлари тўхтатилди,
ахир билетлар сотилган эдику?!

Бу жиноятларни текширмаслик - жиноятчига шерикликдир!

2021 йил, 27 июль.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону