29 July 2021
22:49 -
“Тонировка” бўйича ҳукуматнинг янги қарори қабул қилингани ҳақида
“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида хабарлар тарқатилди.
Хабарларга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат “Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали” (ЯИДХП) орқали кўрсатилади. Маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан амалга оширилаверади.
Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди. Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.
Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади, аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади. Бу рухсатнома учун тўлов ундирилмаслиги ҳам хабарларда айтилган.