09 July 2021
22:13 - Россия вазири Сергей Лавров Тошкентга келмоқда, мақсад нима?
Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган минтақавий конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келаётгани маълум бўлди.

Конференция “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида бўлиб ўтади. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровининг конференцияда қатнашиши ҳақида РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилибди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.

Конференциянинг кун тартибидан тушуниш мумкинки, бу йиғилишнинг мақсади – NATO Афғонистондан чиқиб кетишидан келиб чиқадиган муаммолар билан шуғулланишдир. Демак, Тошкентдаги йиғилишда айнан шу масалалар кўриб чиқилади, Сергей Лавровининг мақсади - айнан шу муҳокамаларда Россияни олдинги қаторга олиб чиқиш бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону