10 July 2021
01:41 -
Афғонистон хавфсизлик кучлари Қандаҳорда “Толибон” ҳужумини тўхтатди
Афғонистон хавфсизлик кучлари "Толибон" ҳаракати жангариларининг Қандаҳордаги ҳужумларини тўхтатди. Айтиш керакки, бу шаҳар Афғонистондаги 2-чи катта шаҳардир. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар тарқатди.
Толиблар охирги суткаларда Қандаҳор шаҳри атрофидаги ўнга яқин туманни ўз назоратларига олганди. Жума куни улар шаҳардаги еттинчи маъмурий туманга ҳужум қилди ва иккита блокпостни эгаллади. Тўқнашувлар давомида юзга яқин толиб ўлдирилган, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор.
Телеканалнинг хабар беришича, хавфсизлик кучлари "Толибон" жангариларининг шаҳар ичига кириб келишини тўхтатган. Қандаҳор шаҳри полицияси бошлиғи Салим Эҳсоснинг сўзларига кўра, вазият назорат остида.
Ҳукумат кучлари янги ҳужумларни қайтариш ва толибларни сиқиб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Хабар қилинишича, шаҳарга қўшимча кучлар етиб келган.
Шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятлари, жумладан, Қундуз, Боғлон, Ҳирот, Ғазни вилоятларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Афғонистон Мудофаа Вазирлиги Қундуз вилоятидаги Алиобод шаҳри толиблардан қайтариб олинганини маълум қилди.