07 July 2021
21:26 -
Марказий Осиё Ташқи Ишлар Вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганлари ва янги вазифалар ҳақида
БМТнинг Превентив Дипломатия Маркази ташаббуси билан 7 июль куни Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Ташқи Ишлар Вазирларининг виртуал форматдаги музокаралари бўлиб ўтди. Тўғрироғи, бу оддий онлайн-учрашув бўлган.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ҳамда сиёсий жараёнларни ривожлантиришда афғон халқининг етакчилик роли тамойилини ҳурмат қилиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилибди ва қўлдан келгунча қандайдир натижаларга эришилибди.
Томонлар бу учрашувда Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини билдирибди. Шу нуқтайи назардан, Афғонистоннинг минтақавий интеграция жараёнларига кенг жалб қилиниши мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни қарор топишига ёрдам беради, дейилган расмий баёнотда.
Сўнгги вақтларда АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши ва толибларнинг фаоллашуви, ҳамда Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ҳудудига афғон аскарларининг қочиб ўтиши ортидан Марказий Осиё давлатлари расмий идораларида хавотирлар ошиб бормоқда. Масалан, Тожикистонга қочиб ўтган афғон аскарлари сони 1,5 мингга яқин бўлмоқда.
Марказий Осиё раҳбарлари бир неча маротаба ўзаро ва Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилдилар.
Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият кескинлашуви фонида Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари АҚШга бориб келдилар. Хусусан Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат Котиби, Пентагон раҳбари ва Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар. Музокараларнинг асосий мавзуси “афғон можаросини ҳал қилишнинг ҳозирги ҳолати истиқболларини ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чоралар” бўлиб қолмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения