06 July 2021
22:47 - Пентагон Афғонистондан АҚШ қўшинларининг 90 фоиздан ортиғи олиб чиқиб кетилганини маълум қилди
АҚШ Афғонистондан 90 фоиздан кўпроқ ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги баёнотида айтилмоқда.

Бу баёнотда айнан шундай дейилган: “Олиб чиқиб кетиш жараёни давом этмоқда. АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги ҳисобига кўра, барча қўшинларнинг 90 фоиздан ортиқроғи олиб чиқиб кетилди”.

Баёнотда айтилишича, Пентагон Афғонистондан 17 минг бирлик қурилма олиб чиқиб кетган. Бундан ташқари, америкаликлар Афғонистон Мудофаа Вазирлигига еттита ҳарбий объектни топширишган.

АҚШ Президенти Жо Байден апрелда Афғонистондан америкалик ҳарбийлар олиб чиқиб кетилишини эълон қилганди. Жараён май ойида бошланди ва сентябрда якунига етиши режалаштирилган.

АҚШ билан бирга НАТО мамлакатлари ҳам ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону