08 July 2021
16:30 - “Ўзгидромет”нинг фикрича эртага, 9 июль куни мамлакатимизда 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Бугун, 8 июлда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 41-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46 даражагача исийди.

8-10 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 40-42 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража, баъзи жойларда 42 даражагача бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 39-46 даражагача бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с. гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзида 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону