02 July 2021
19:21 -
Парижда гендер тенглик масалаларига бағишланган “Тенглик Авлоди” халқаро форуми бўлаётгани ҳақида
Шу кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида гендер тенглик масалаларига бағишланган “Тенглик Авлоди” номли халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг раиси, Гендер Тенгликни Таъминлаш Масалалари Бўйича Комиссия Раиси Танзила Нарбаева ҳам шу тадбирда иштирок этмоқда экан.
Фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда Франция ва Мексика раислигидаги “БМТ-Аёллар” тузилмаси томонидан ўтказилаётган тадбирда хорижий давлатлар раҳбарлари, жаҳон парламентлари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти вакиллари, ёш етакчилар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳимлигини тилга олган Танзила Нарбаева мамлакатимизда хотин-қизлар ҳолатини яхшилаш учун қонунчилик базаси яратилгани, 2030 йилгача Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқлангани таъкидлабди. Ваҳолангки, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу нарсани тилга олишнинг ўзи ўта пасткашлик бўлганди. Чунки, бу СТРАТЕГИЯнинг тилга олинадиган ЖИҲАТИ ЙЎҚлиги ўз-ўзидан маълум.
Бу хоним аёлларни раҳбарлик лавозимларига кўтариш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонлик давлат томонидан ҳимоя қилиш бўйича мақсадли ишлар олиб борилаётгани, муҳтожларни уй-жой билан таъминлаш дастури ҳам амалга оширилаётганини ҳам айтибди.
Форум иштирокчилари зўравонликнинг олдини олиш, меҳнат соҳасида ҳуқуқлар ва адолатни, репродуктив саломатликни таъминлаш, технологиялар ривожланиши нуқтаи назаридан гендер тенглик, таълим олиш имкониятлари ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, “Тенглик авлоди: хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг ҳуқуқли келажак” кампанияси доирасида 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилибди. Гендер тенгликка эришиш учун аниқ ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш белгилаб олинибди.
Тадбир доирасида 100 дан ортиқ виртуал тадбирлар ўтказилармиш ва якунида “Ҳаракатлар Коалицияси: Гендер Тенгликни Тезлаштириш Дастури” қабул қилинармиш.