02 July 2021
17:25 - Хитой Ўзбекистонга экспорт бўйича биринчи ўринда, қойил қолиш керакми?!

Давлат Статистика Қўмитаси 2021 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар ўнлигини эълон қилди ва 835,4 млн долларлик экспорт билан Хитой биринчи поғонани эгаллагани маълум бўлди.

Шунингдек, Туркия (694,1 млн) ва Россия (658,6 млн) рўйхатнинг иккинчи ва учинчи ўринларини банд қилган.

Хуллас, Ўзбекистон экспортидаги етакчи давлатлар ўнлигида (АҚШ доллари бўйича) қуйидагилар бор:

- Хитой - 835,4 млн доллар

- Туркия - 694,1 млн доллар

- Россия - 658,6 млн доллар

- Қозоғистон - 442,0 млн доллар

- Афғонистон - 296,3 млн доллар

- Қирғизистон - 273,0 млн доллар

- Тожикистон - 153,8 млн доллар

- Канада - 84,8 млн доллар

- Эрон - 81,6 млн доллар

- Украина - 68,7 млн доллар.

Қисқа қилиб айтсак, 2021 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 5,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону