01 July 2021
01:07 -
Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг Ялпи Ички Маҳсулотдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда эмиш, аммо ҳақиқий аҳвол қанақа?
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг Ялпи Ички Маҳсулотдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этганмиш. Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида эса бу кўрсаткич нисбатан пастроқмиш. Тожикистон ЯИМда яширин иқтисодиёт 40,7 фоизни, Қозоғистонда 36,6 фоизни ва Қирғизистонда эса 30,5 фоизга тўғри келганмиш.
Бу рақамларнинг ҳаммаси Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазирлиги ахборот хизматининг хабаридан олинди.
Яширин иқтисодиётнинг улуши жаҳон мамлакатлари, жумладан, АҚШда 8,0%, Бразилияда 36,5%, Испанияда 21,7%, Италияда 19,5%, Португалияда 18,5%, Кореяда 18,4%, Хитойда 14,5%, Канадада 11,0%, Германияда 10,2%, Буюк Британияда 9,6%, Австралияда 9,0%, Сингапурда 8,6% ва Японияда 8,1%ни ташкил қилибди.
Маълумотлар MIMIC модели асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Жаҳон Банки экспертларининг маълумотлари бўйича дастлабки ўрганиш натижаси ҳисобланармиш.
Ушбу маълумотлар билан бевосита ишлаган вазирлик мутахассислари эса вазир рухсатисиз қўшимча маълумот берилмаслигини қўшимча қилишибди.
Ҳурматли ўқувчиларимизга эслатиш керакки, Президент Шавкат Мирзиё раислигида 2020 йил 27 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этилиши айнан шу киши тарафидан айтилганди.
Мана кунлар эмас, йиллар ўтмоқда. Аммо, Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё айтган гаплар ўша кунги кўчаларда қолиб кетмоқда.