01 July 2021
15:33 -
Юсуф Жума: АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР....
Кўзинг очиқ бўлса, юрагинг тоза,
Ошинг тошдан бўлар - бошга тош ейсан.
Қайси юртга борма, жигаринг пора,
Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан.
Юртдан юртга кўчдим - кўрдим очунни,
Барида ҳукмрон ёмонлик дини,
Ёмонга қолгандир яхшининг куни,
Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан.
Бориб кўрганим йўқ Ўзига, лекин
Ўзи юрагимга келди - бермас тин -
Тоза юрак билан яшамоқ қийин,
Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан.
2021 йил.
* * * * *
Сўзда турмас дўст - ёрингни
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Номард элни - беорингни
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Йўқ нарсанинг ўрни - йўқлик,
Йўқ кимсанинг ўрни - йўқлик.
Йўқ барчанинг ўрни - йўқлик,
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Гар бўлмаса шони - наъра,
Йўқдир сенда бола - бақра,
Ҳеч кимим йўқ - дегин, жўра,
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Қора кунда бермас кўмак -
Кўк наҳот иблисга этак?!
Қўлламаса кимга керак?!
Санаш чоғи йўқ деб сана.
2021 йил, 19 июнь.
* * * * *
Сенсиз додим - оташим чексиз йўғондан йўғон ,
Тўққиз осмоннинг чексиз оғизларин йиртган - қон.
Ўзигача етади менинг бу олов тоғим,
Ўзига етгандан сўнг сенга етмоғим осон...
2021 йил, 19 июнь.
* * * * *
Ҳар давлат - бир тўфон - ёви зиёнинг,
Топтар - тегмаса ҳам бирон зиёнинг.
Ёқиб юборишга кўз қиймайдиган
Битта ҳам кенти йўқ бутун дунёнинг.
2021 йил, 5 май.
* * * * *
Ҳақиқат - ердаги соянгдир, вале
Мунчалар кучсиздир - сомон сингари.
Доллер нари турсин, ҳожат қоғоздек -
Ўзбек сўми уни синдирар, Тангри ?!...
2021 йил, 25 июнь.
* * * * *
Ошинг тошдан бўлар - бошга тош ейсан.
Қайси юртга борма, жигаринг пора,
Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан.
Юртдан юртга кўчдим - кўрдим очунни,
Барида ҳукмрон ёмонлик дини,
Ёмонга қолгандир яхшининг куни,
Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан.
Бориб кўрганим йўқ Ўзига, лекин
Ўзи юрагимга келди - бермас тин -
Тоза юрак билан яшамоқ қийин,
Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан.
2021 йил.
* * * * *
Сўзда турмас дўст - ёрингни
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Номард элни - беорингни
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Йўқ нарсанинг ўрни - йўқлик,
Йўқ кимсанинг ўрни - йўқлик.
Йўқ барчанинг ўрни - йўқлик,
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Гар бўлмаса шони - наъра,
Йўқдир сенда бола - бақра,
Ҳеч кимим йўқ - дегин, жўра,
Санаш чоғи йўқ деб сана.
Қора кунда бермас кўмак -
Кўк наҳот иблисга этак?!
Қўлламаса кимга керак?!
Санаш чоғи йўқ деб сана.
2021 йил, 19 июнь.
* * * * *
Сенсиз додим - оташим чексиз йўғондан йўғон ,
Тўққиз осмоннинг чексиз оғизларин йиртган - қон.
Ўзигача етади менинг бу олов тоғим,
Ўзига етгандан сўнг сенга етмоғим осон...
2021 йил, 19 июнь.
* * * * *
Ҳар давлат - бир тўфон - ёви зиёнинг,
Топтар - тегмаса ҳам бирон зиёнинг.
Ёқиб юборишга кўз қиймайдиган
Битта ҳам кенти йўқ бутун дунёнинг.
2021 йил, 5 май.
* * * * *
Ҳақиқат - ердаги соянгдир, вале
Мунчалар кучсиздир - сомон сингари.
Доллер нари турсин, ҳожат қоғоздек -
Ўзбек сўми уни синдирар, Тангри ?!...
2021 йил, 25 июнь.
* * * * *