30 June 2021
22:31 - Ўзи учар автомобилда Словакиянинг Нитра ва Братислава шаҳарлари ўртасида илк бор шаҳарлараро парвоз амалга оширилди
Словакиянинг Klein Vision компанияси учар автомобилда тарихдаги илк шаҳарлараро парвозни амалга ошириб, AirCar деб номланган машина Словакиянинг Нитра ва Братислава шаҳарлари ўртасидаги 85 кмлик масофани 35 дақиқада босиб ўтди.

Машинани компания асосчиси Стефан Кляйн бошқарган, автомобиль ҳавода 170 км/соат тезликка эришган.

Компания вакилларининг таъкидлашича, учар автомобилда учиб ўтилган масофани оддий машинада босиб ўтиш учун камида 2 марта кўпроқ вақт талаб қилинган бўларди.

AirCar автомобил ва самолёт гибриди бўлиб, 160 от кучига эга BMW двигатели билан жиҳозланган ва бензинда ишлайди. Машина 2500 метр баландликкача кўтарилиб, ҳавода 190 км/соат тезликка эриша олади. Унда фавқулодда вазиятлар учун баллистик парашют ҳам бор бўлган.

Машина ўз ичига 200 кг умумий оғирликдаги 2 кишини сиғдира олади. Трансформернинг ҳавога кўтарилиши учун учиш-қўниш йўлаги керак бўлади.

Компанияда таъкидланишича, AirCar’ни ишлаб чиқиш учун 2 йил вақт ва 2 млн евро талаб этилганини қўйиб туринг, айни вақтда, машина ҳавода 40 соатга яқин парвоз қилган. Синовлар вақтида учар машинанинг барқарорлиги оптималлаштирилган.

Ҳозирда компания машинанинг 300 от кучига эга двигателли серияолди прототипини тайёрлаш билан шуғулланмоқда. У бундай двигател билан ҳавода 300 км/соат тезликка эриша олади ва учиш узоқлиги 1000 кмни ташкил қилиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.

Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, яқиндагина автомобиллар шаҳарлар орасида юришга бошлаган эдилар. Мана бугун улар шаҳарлар орасида ўзлари учмоқдалар. Нима ҳам дердик, “Офарин Стефан Кляйн жаноблари!” деймиз!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону