30 June 2021
17:12 -
АҚШ Афғонистонда мингга яқин ҳарбий қолдириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалибди
АҚШ Афғонистонда ўз қўшинларининг асосий қисмини олиб чиққандан кейин ўз элчихонаси ва Кобул аэропортини қўриқлаш учун мингга яқин ҳарбийсини қолдирмоқчи. Бу ҳақда расмий шахслар орасидаги манбага таяниб CNN телеканали хабар берди.
Айтилишича, АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бир неча кун ичида якунлаши мумкин. CNN маълумотларига кўра, Афғонистонда АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ва маҳаллий аэропорт хавфсизлигини таъминлаш учун мингга яқин америкалик ҳарбий қолиши мумкин.
Хабарда маълум қилинишича, НАТО Афғонистонда қанча қўшин қолдириши ҳозирча номаълум.
Associated Press ахборот агентлиги ўтган ҳафта Вашингтон Афғонистонда ўз дипломатлари хавфсизлигини таъминлаш учун 650га яқин ҳарбий қолдиришини эълон қилганди. Айни замонда, Кобул аэропортида хавфсизликни таъминлашда турк кучларига ёрдам бериш учун сентябргача яна бир неча юз америкалик ҳарбий қолиши ҳам таъкидлаб ўтилган.
Агентликнинг фикрича, бу Кобул аэропортини қўриқлашни турк кучлари тўлиқ ўз зиммасига олмагунча вақтинчалик чора ҳисобланади. Кейин нима бўлиши ўшанда ўртага чиқса керак.