Охирги вақтда бутун дунёда коронавируснинг дастлаб Ҳиндистонда аниқланган "дельта" штамми шитоб билан тарқалмоқда.
Туркиянинг 26 вилоятида коронавируснинг "дельта" ("ҳиндча") штамми тарқалгани ҳақида Туркиядаги ахборот воситалари хабар бердилар. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни Сақлаш Вазири Фаҳритдин Хўжа эълон берди.
"Ҳозирда 26 вилоятда "дельта" варианти тарқалган. Жами 244та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг 134таси Истанбулга тўғри келади", - деди жаноб Фаҳритдин Хўжа.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда ҳозирча касалликнинг "дельта плюс" шакли аниқланмаган.
Охирги вақтда бутун дунёда коронавируснинг дастлаб Ҳиндистонда аниқланган "дельта" штамми шитоб билан тарқалмоқда.
Пандемия бошланганидан буён Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 5,4 млн ҳолат қайд этилган, 49 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа хабарлар, қолаверса, шунақа гап-сўзлар, аммо, аслида ҳақиқий хабарлар қанақа, дейди “Ҳаракат” мухбири?! Ўзбекистонда ҳам шу каби тарқалишлар кўп! Шунга эътибор беринг, азиз ва ҳурматли ўқувчиларимиз!