29 June 2021
20:19 - “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш учун 100 млн доллар ажратилармиш! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми?

Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Бу ҳақда ҳамма оммавий ахборот воситалари хабар ҳам тарқатдиб бўлдилар.

Масалан, Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилармиш:

а) “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджетига марказлашган инвестицияларни ОШИРИШ ҲИСОБИГА ҚАЙТАРИБ БЕРМАСЛИК ШАРТИ БИЛАН - 100 млн доллар эквивалентида, шундан:

• 25 млн доллар эквивалентидаги маблағлар - ижтимоий соҳа объектларини қуришга, шу жумладан Андижон тиббиёт институти объектлари учун;

• 15 млн доллар эквивалентидаги маблағлар - йўл ўтказгичини ва йўл инфратузилма объектларини барпо этишга;

• 60 млн доллар эквивалентидаги маблағлар - коммуникация тармоқлари, муҳандислик инфратузилмасини яратишга, лойиҳалаштириш ишларига, қурилиш ишларини назорат қилиш, бошқариш ва бошқа харажатларга;

б) Андижон вилоятида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун – 80 млн доллар эквивалентида тижорат банкларига, шундан:

• 40 млн доллар эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкасида – тенг улушда «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банклари орқали 200 та маҳаллада кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга;

• 40 млн доллар эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 11 фоиз ставкасида - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки орқали иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга;

в) кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари, шу жумладан банк кредитлари бўйича кафилликлар бериш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ресурс базасини ошириш ҳамда Хонобод шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш тадбирларини молиялаштириш учун Давлат бюджетига қайтариб бермаслик шарти билан – 20 млн доллар эквивалентида.

“Ҳаракат” Агентлигига кўра, бу лойиҳа яқин-орада амалга оширилолмайди, чунки, Ўзбекистоннинг ҳамма соҳалардаги инфраструктуралари уларни ўзлаштиришга тайёр эмас. Қолаверса, Ўзбекистоннинг бюджетида ҳозир бунча пул ҳам йўқ.

Демак, бу сайлов олди ўйинлардан биттаси. Энг яхшиси, бу каби лойиҳалар ўрнига амалда нима ишлар қилиш мумкинлигини муҳокама қилиш керак. Бу ҳам осон иш эмас, аммо, ўйлаб кўриш учун имкониятлар туғилади!

Ҳурматли ўқувчиларимизни шу каби саволлар устида ўйлашга чақирамиз. Акс ҳолда, аввал ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, собиқ СССРга қайтиш каби масалалар ўртага чиқаверади!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону