30 June 2021
08:17 - Давлат ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилармиш! “Ҳаракат” Агентлиги нима дейди?
“Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2021 йил 1 октябрдан ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади.

Давлат Бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан жами 1182та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади.

Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056та штат бирликлари ажратилади.

2021 йил 1 октябрдан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Марказлар томонидан давлат ташкилотларига юридик хизматлар ушбу электрон тизим орқали амалга оширилади.

Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида ташкил этилади ва уларга бўйсунади.

Марказлар ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади.

Марказлар ходими сифатида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган шахс:

- лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш;

- нотариал идорада 6 ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

Марказларнинг қонуний фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш ва тўғридан тўғри ёки билвосита таъсир ўтказиш қатъиян тақиқланади.

Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотларнинг Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Марказлар бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиши мумкин.

“ҲАРАКАТ”: Бу каби ишларни амалга ошириш осон эмас. Аммо, дейди мухбирларимиз, бундай ишни бажариш мумкин, бироқ бунга вақт керак. Буни бажариш учун, авваламбор, юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилса, биринчи навбатда уларни янги ишга тайёрлаш керак. Акс ҳолда, яна собиқ СССР тузумига ўхшаб қолаверамиз. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, йўл қўймаймиз ҳам.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, биздаги воқеаларни диққат-эътибор билан кузатиб боринг ва фикрларингизни бизга ҳам билдиринг. Айнан ўшанда ҳамма нарсанинг олдини олиш имкониятига эга бўламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону