24 July 2009
10:28 - Ўзбекистонда Совет замонидан қолган анъана – вилоят партхўжалик активлари бошланди
Табиий, ҳамма соҳада бўлгани каби мустақилликдан кейин уларнинг номини ўзгартиришган – мажлис номидан “партхўжалик” сўзини олиб ташлаб, оддийгина фаоллар мажлиси дейишади.

ЎзАнинг сайтидаги русча саҳифадан билинишича, ҳали у хабарларни давлат тилига таржима қилиб улгуришмаган шекилли, кеча Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида фаолларнинг йиғилиши ўтказилган, 2009 йил биринчи яримйиллиги натижалари ва олдинда турган масалалар муҳокама қилинган.

Фойдаси нуқтаи назаридан бир тийинга қиммат бўлган иккала мажлисни ҳам вилоят ҳокимлари Р.Холматов ва Н.Зайниев олиб боришган, мажлис қатнашчилари ўз вилоятлари Ислом Карим чизиб берган чизиқдан юриб юксак марраларга эришаётганини урғулашган.

Тошкентдаги мажлисда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Абдулла Орифов, Қашқадарёда бош вазирнинг бошқа ўринбосари Э.Шоисматов қатнашган, иккаласи ҳам нутқ сўзлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону