24 July 2009
09:09 - АҚШнинг фонд бозори индекслари сўнгги ойлардаги энг юксак нуқтага кўтарилди
Нью-Йорк фонд бозорининг асосий индекси Dow Jones кеча 188.3 пунктга юксалиб, 9069.26 да тўхтади.

Иқтисодий кризисдан олдин, яъни иқтисод юксалаётган йиллари бу индекс 13000-14000 орасида бўларди. Лекин ўтган йилнинг ўрталарида тушиш бошланган бўлса ҳам, ваҳима қилишга асос бўлмаган. Масалан, ўтган йили июнь ойида Dow Jones индекси 12,603 га тенг бўлган.

Молиявий-иқтисодий инқироз бошланган август-сентябрь ойларида (2008 йил) Dow Jones индекси ўпирилиб, 7 минглар атрофига тушди. Бундан кейин ҳам секин-аста тушиш давом этди. 2009 йил 6 март куни Dow Jones сўнги йилларнинг энг паст нуқтасига тушди - 6,469.95. Шундан бери секин-аста юксалиш бўлмоқда.

Айни замонда, Нью-Йорк биржасида кеча нефтнинг нархи ҳам кескин ошди. Бир баррель нефть 67 доллар атрофида сотилди. Ваҳоланки, бир неча ой аввал бу рақам 40 га ҳам тушганди.

Dow Jones индекси бизнесс активлигининг кўрсатгичидир, нефтнинг нархи ортиши – унга эҳтиёж кўпайганини, бизнесс активлиги ошганини кўрсатади. Демак, Dow Jones индекси билан бирга нефть нархининг ҳам ортиши АҚШ иқтисодида юксалиш замони келаётганидан даракдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону