Президент “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини 10 июнда имзолаган экан. У кечагина эмас, 3 кун аввал имзолангани ҳам ўз-ўзидан кўриниб турибди.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
а) Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди;
б) Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилди;
в) Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти тугатилди ҳамда унинг негизида Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилди;
г) Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тугатилди ҳамда унинг негизида қуйидагилар ташкил этилди:
Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;
Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.
Шуларнинг ҳаммасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилма ишга тушибди.
Президент фармонида тасдиқланишича, қуйидаги вазифалар уларнинг асосий вазифаси бўлиб қолаверади. Бу фармонда белгиланишича:
Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.
* * * * *
Хуллас, кўриб турибсизки, Вазирлар Маҳкамаси ҳам давлат президенти тарафидан тайинланади, яъни, тўғридан-тўғри унга бўйсунади, демоқдалар “Ҳаракат”нинг мухбирлари. Аммо, бундай ўзгаришлардан Вазирлар Маҳкамасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Ҳамма ҳукумат ходимлари унинг қарори билан иш кўраверадилар.
Ҳозир Шавкат Мирзиёга ёрдам беришнинг ягона йўли – ҳукумат тузилмасида фундаментал ислоҳотлар қилиш ва ҳукуматни Президент ўйинчоғи ролидан қутқариш керак. Бундай ишни фақат ва фақат мухолифат амалга ошириши мумкин. Мухолифатда айнан шундай ходимлар бор ва улар тахтга ўтиришни кутмоқдалар. Мухолифатда эса, бутун ҳукуматни давлат манфаатлари йўлида ишлатадиган ХОДИМлар керак ва улар бор.
Мухолифатда бундай ишларни фақат ва фақат “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ва собиқ ҳукумат раҳбарининг ўринбосари бўлган Рустам Азим бажаролади. Демак, мухолифатнинг вазифаси айнан шу 2 одамни легаллаштириш ва ҳукуматни уларнинг қўлига беришдир.
Қани, ҳурматли ўқувчиларимизда қандайдир онгда силжиш бўлмоқдами? Аввал, шу саволга жавоб қидириш керак. Мухолифат лидерлари ичида шундай вазифалар аллақачон шаклланиб бўлганини тушунадиганлар борми?
Табиий бор ва уларни ишлатишга бошлаш керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения