13 June 2021
23:18 - Сўнги кунда Ўзбекистонда 304 нафардан ортиқ кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 3 нафар бемор оламдан ўтибди! Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 минг 510 нафарни ташкил қилмоқда эмиш. Шунингдек, сўнгги кун ичида 264 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этганмиш.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 609 694 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Матбуот Хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 586 585 доза, 2-босқичда эмланганлар 975 747 нафарни, 3-босқич эмланганлар 47 362 нафарни ташкил қилганмиш.

12 июнда Ўзбекистон бўйлаб 36 706 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилибди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 14 484 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 15 077, 3-босқич эмланганлар 7145 нафарни ташкил қилибди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (311 798 доза), Андижон вилоятида (305 014 доза), Наманган вилоятида (303 782 доза) ташкил қилмоқда экан.

Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 304 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 12 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 510 нафарни ташкил этмоқдамиш.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 264 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 99 416 нафарга етганмиш. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга чиқибди.

Кеча 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 708 нафарни ташкил қилибди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3386 нафар бемор даволанаётганмиш, хўш бунга нима дейсизлар?

Хуллас, ҳурматли ўқувчиларимиз, бизда касаллик юқтирганлар ва оламдан ўтаётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бунга нима деймиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону