14 June 2021
20:45 - Юсуф Жума: АҚШ Президенти жаноб Ж. Байденга, АҚШ сенатига, Европа Иттифоқи бошлиқларига.

Ўзбекистон "Президенти” Ш.М. Мирзиёев -
Марказий Осиёнинг фожеаси, Ўзбекистоннинг, ўзбекларнинг ўлими…

Ўзбекистон - бесаноқ олтин конлари…
Ўзбекистон - бесаноқ уран конлари…
Ўзбекистон - бесаноқ қимматбаҳо металлар конлари….
Ўзбекистон - бесаноқ, поёнсиз газ уммонлари…
Ўзбекистон - пахта, ипак, мева…..

Ер ости ва ер усти бойликларининг отларини санасанг китоб бўлади.
Шунча чексиз улкан омбор устада бурунги сотқин “президент”
И.Каримов элни қулу чўрига айлантирди.
АҚШда ва Европада ИСЛОҲАТчи деб от қозонган, олқишланаётган
ҳозирги сотқин “президент” - Кремль тайинлаган Ш.Мирзиёев қандоқ
“ислоҳотлар” қилди:

Энг биринчи “ислоҳоти” - Ватанфурушлик “ислоҳоти” - сотқинлик “ислоҳоти”!
Ўрнак қул “ислоҳати.”
Ер ости бойликларини - энг биринчи олтинни Кремлга жўнатиш мисли
кўрилмаган даражада ортди - кунига бир тонна !
Ўзбеклар газдан батамом узилди - қишлоқлар газдан бутунлай узилган -
қишлоқларда ўзбеклар яшайди.
Каримов давридаги шартномалар бекор қилинди, чексиз муддатга
Москвага текинга оқадиган шартномалар имзоланди….
Ўзбекистоннинг ер ости, ер усти, осмони Кремль ихтиёрига ҳужжатлаштирилди.
Бу билан Мирзиёев Кремлнинг ўрнак қулига айланди:
Марказий Осиёдаги қайси юртнинг президентини Москва алмаштирса -
янги “президент” энг биринчи Кремлга боради - Кремль уни Тошкентга
Мирзиёев ёнига юборади. Мирзиёев уларга ватанфурушликни ўргатади…
Ўзбекистон қанчалик бой бўлса - Марказий Осиё ҳам шунчалик бойликларга
эга - бари Россияга оқади .
Марказий Осиёда биронта ҳам М.Сааквашвилидай эр президент йўқ…

Иккинчи “ислоҳот” - номуссизлик “ислоҳоти” .

Тошкентда элни қирғин этган босқинчи ўрис қўшинига ўрнатилган ёдгорлик -
номуссизлик “ислоҳоти” - бунга ҳатто СССРдек йиртқич ҳам журъат этмаган.

Учинчи “ислоҳат” - талончилик “ислоҳоти”.

И.Каримов қулу чўрига айлантирган халқнинг энг сўнгги тишлам нонигача талади.
Ҳатто СССР ҳам, ёвуз Каримов ҳам йиқмаган элнинг уйларини,
етим - есирлар кулбаларини йиқиб, ўрнига Москвага пахта эктирди.
Бошпанасиз аёллар ўзларига ўт қўйдилар…
Ғарб эса юзсизларча - 34 миллионлик халқдан уялмасдан сотқинни –
Кремль ялоқхўрини буюк ислоҳатчи деб олқишлашда давом этди…

Тўртинчи “ислоҳот”:

Энди сиёсий тутқунлар бўлмайди - сиёсий ўликлар бўлади:

Ғарб олқишлари остида Ш.Мирзиёев улуғ талант эгаси Обид Асомовни,
инсон ҳақлари курашчиси, “Бирлик” партияси етакчиларидан
Васила Иноятовадай ўрнини тўлдириб бўлмас фидоларни ўлдирди.
Четда юрган буюк ватанпарвар,элпарвар Ботир Норбой Ўзбекистонга
бир кириб чиққач сирли ўлди…
И. Каримовнинг содиқ амалдорларини ҳам ўлдирди.
Ўзининг жиноятлари билан шуғулланган погонлиларни Ватан хоини
деб умрбодлик зиндонига ташлади.
Четдаги оз сонли мухолифатни юртга қўймади - барини четда
турли йўллар билан йўқ қилиш пайида…
Юртдаги қаршиларнинг уйларига ўз феълига ўхшаш шаллақи
аёллар босқини уюштирмоқда…

Дунё бу тенгсиз сотқин ва қотилни ислоҳатчи деб олқишларкан -
олқиш қуруқ бўлмасин деб катта қарзлар берди - юрт қарзга ботди.
Қарзларга қул элга иш ўринлари эмас - Путинга саройлар қурилди.
Россиядаги саройлар ҳам Ўзбекистон бойликлари ҳисобига - сотқин
Мирзиёев ватанфурушлиги эвазига қурилди…
Қарзлар ҳам турли йўллар Москвага оқмоқда.
Масалан - ер ости бойликлари учун бир йилда тўққиз миллиард доллер
сарфланганини айтди.
Лекин коннинг сувини олиб ташлашга оддий насос йўқ - кон ҳўприлиб -
кончилар - ўзбеклар ўлмоқдалар.

Саройлар нима деган гап - Россия трилионлари Марказий Осиё бойликлари….

Тўртинчи “ислоҳот” - миллатчилик “ислоҳоти.”
Ш. Мирзиёев - ашаддий миллатчи - ўзбек эмас - эроний.
Эронийлар азалдан ўрислар билан Марказий Осиёнинг туб элларини
қирғин қилиб келганлар - шу боис доим Ўзбекистонга бошлиқ
эронийлардан тайинланади…
Инсониятнинг энг улуғ олими - осмон илмининг отаси, султон Мирзо
Улуғбек ҳазратлари “Тўрт улус тарихи” китобида битиб кетганлар -
қонидаги иллат - сотқинлик боис тожиклар бутун - бутун шаҳарлар
аҳолиси - туб эл - турклар ёппасига қирғин - геносед этилганлар…

Минглаб йилардан буён сақланиб келаётган тарихий жойлар вайрон этилмоқда.
Ўзбеклар геноцед қилинмоқда - аёллар тўғмаслиги учун даҳшатли чоралар кўрилмоқда.
Болалар очликдан ўлдирилмоқда.
Ўзбек газини ўрис Хитойга, Европага сотмоқда.
Мирзиёев эроний бўлгани учун Тожикистонга газ бермоқда.
Қишлоқларда яшовчи ўзбеклар ёппасига газдан узилган.
Ҳатто сув йўқ…
Дарёларни тожикларга боғлаб берди…

Кремль тузган қўнғирчоқ Ўзбекистон давлати -
Ўзбекистоннинг, ўзбекнинг ашаддий душманидир -
сотқинлар идорасидир !
Бу идора Марказий Осиёнинг, уйғурларнинг душмани.
Сенатдаги Танзила Норбоева - хўжайини Ш. Мирзиёев топшириғини
бажариб - ягона Хитой ғоясини қўллашини - Хитой сиёсатини
олқишлашини айтиб - уйғурлар қирғинига Ўзбекистон халқи номидан розилик берди.
Тағин АҚШ висе президенти билан учрашиб - афғон аёллари масаласини гаплашармиш.
Ўзбек аёлларини қулу чўрига айлантирганлар, уйғур аёлларининг
зўрланишига тиз чўкиб розилик берганлар - номуссизлар – сотқинлар -
идораси - Ўзбекистон давлати аталган идора.

Бу идорага бошлиқни ҳамиша Кремль тайинлаган ва Ш.Мирзиёевни
яна тайинлаши - шубҳасиз!
Бундай сотқинни дунё - дунё бўлгандан буён кўрмаган!
Сайловга фақат ўзбек ишонади - чунки у юз йиллар давомида
хато ўқитилиб - оқ - қорани танимайдиган даражада нодонлаштирилди.
Лекин сизлар биласизку ва мен биламанки - мен билмаган далилларни ҳам биласиз!
Бас, шундай экан, нечун Ғарб ва АҚШ жаҳоннинг энг биринчи
сотқинини ислоҳатчига чиқариб - олқишламоқда?!
Бу - чорасизликми ?!…
Хушомадми ?!…
Манфаатми ?!…

Ахир Лукашенко сотқин Мирзиёев олдида “бегуноҳку”?!
Лукашенко Москвадан олади .
Мирзиёев Москвага кунига бир тонна олтин юборади…
Газпромнинг трилионлари - Ўзбекистоннинг трилионлари -
ўзбекнинг болалари мактабга оч бориб - очликдан мактабларда ўлиб
қолмоқда….
Комсомол котиби бўлганида студентлар пулини ўғирлаган ўғрининг -
Москва ва Пекиннинг этаклари остидаги сотқин ялтоқи ялоқхўрнинг,
амалдорлар оёқларини уқалаб ўсган номуссизнинг қўлига қўл бериш
Сизлар учун шараф бўлиб қолди…
Номуссизга қўл бериш - номуссизлик…
Қотилга қўл бериш - қотиллик…
Жаноб Биль Клинтон бир диктаторнинг чўзган қонли қўлини олмаган
замонлар Америка нақадар шарафли эди?!
Эндичи…

Ҳозирда АҚШ да яшаётган Ўзбекистоннинг собиқ амалдорларидан бирига
яқинда
- Сиз Ш. Мирзиёевнинг номуссизлигини, сотқинлигини яхши биласиз,
нега уни бетиним мақтаяпсиз?! -дедим.
- Тўғри. У Ўзбегу Ўзбекистоннинг саратони!!! Лекин мақтамасам
мени Америкада ҳам ўлдиртиради. Каримовдан ҳам ҳайиқардим. Бу - даҳшат!
Йўлда мошинда юрсам - яқинлашган мошин Мирзиёев жаллодининг
мошини эмасмикан дейман. Паркда юрсам - қаршимдан келаётган
ўшанинг жаллоди эмасмикан дейман - гарчи ўзбек бўлмаса ҳам -
истаган миллатдаги кишини катта пул эвазига ёллайди…
Сиз шунча кўп ҳақиқатларни айтаяпсизку - эҳтиёт бўлинг! - деди.
- Менинг овозимни ўчириш учун режа тузганини биламан -
режаси бўйича Америкада иш олиб борётганларни ҳам биламан -
катта пул тикканини ҳам биламан…
бир мақоламда айтганимдек - мен аҳмоқман, вале ердагиларга
ишонадиган даражада аҳмок эмасман - Ўзига ишонаман -
Ўзи қўллаб келди, Тангри қўллайди.
Тангрининг кучига ишониб айтаманки, экканини ўради - даҳшатли
ўради, яхшилик эк - ўзингга яхши деб ёзганман - дедим.
- Шу боис ҳам мен Америкада юрагимни ҳовучлаб яшайман -
деди собиқ амалдор.

Мана буюк Америка шони …
Ўзбекистондаги айрим танишларим билан гаплашсам - Американи роса мақтайман -
улар куладилар:
- Қайси Америка - бизнинг президентнинг қўлини олишни шараф деб билган
Американи айтаяпсанми?!
Янги минг йилликда гейлар ҳуқуқини кучайтирсалар…
Келаси минг йилликда бизга ўхшаган қуллар ҳуқуқини яхшилайдилар..
Тўртинчи минг йилликда бизнинг кулбамизда газ бўлмаса ҳам
ичимлик суви бўлади...
Сўзим кимларгадир оғир ботиши мумкин -
кўпинча ҳақиқат оғир ботган сўзларда бўлади…
Ўрни катта - ўзи майда бошлиқлар юртни майдалайдилар -
энг камида юртнинг донғини майдалайдилар -
донғи майдалашган юрт синмай қолмайди….
Бизнинг Турон - Туркистон шундай бўлди..
Сотқин Ш.М.Мирзиёевга ўхшаган номуссизлар шундай қилдилар…
“Ислоҳатчи” Мирзиёев Сизларга шунчалик ёқар экан - олиб келиб
Европа Иттифоқига бошлиқ этинглар, биз қутулайлик…


Алқисса - Европа ва АҚШ оқ байроқ остида бирлашиб - бугун
бутунлай бирлашган ёвузлик дунёсига таслим бўлгандай -
тобора чекиниб бормоқдалар…
Охир - оқибат ер юзидан чекиниб - қаёққа кетмоқчисизлар -
Ҳазрати Исо эмассизларку - Сизларни Тангри кўтариб кетса…

Ўзбекистон тақдирини, Марказий Осиё - кўҳна Туркистон тақдирини
ўзимиз хал этамиз - токи УЛУҒ ТЕМУРБЕКдек зот чиқмагунча бу
тупроқ хор бўлади, ўтмишида бундай замонлар бўлган,
вале улуғ фарзандлари унган - ёвдан ўч олганлар, буюк эрларни
Тангри беради…

АҚШ шонини кўтаринг!!!
Шони қачон шон бўлади - сўзи фармон бўлганда…

Бутун очун ор тилини билмас - ўрганмас,
Бу дунёнинг давлат тили - манфаат тили.
Тождорлари номус учун ёнмас - ўртанмас,
Бу дунёнинг давлат тили - манфаат тили.

Ор - Тавроту Инжил тили - Қуръон тилидир,
Тангри тили - БируБордек Султон тилидир,
Эсиз - ерда тушунмаслар - осмон тилидир,
Бу дунёнинг давлат тили - манфаат тили.

Ор - номус не - тозаликни бир умр бетин
Манфаатдан, ҳатто жондан қўймоқдир устун!!!
Номуссизлик аждаҳоси бу ёвуз очун,
Бу дунёнинг давлат тили - манфаат тили…

2021 йил, 12 июнь

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону