13 June 2021
20:46 - “Катта еттилик” давлатлари деб аталадиган G7 иқлим ўзгариши билан курашга ажратиладиган ёрдам пулини 2025 йилгача 100 миллиардгача чиқармоқчи

АҚШ, Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япония (уларни норасмий жойларда “Катта еттилик" деб аташади) етакчилари кам ривожланган давлатларга углерод чиқиндиларини қисқартириш ва глобал исишга қарши кураш учун ажратадиган ҳар йиллик ёрдам пули миқдорини 2025 йилгача 100 млрд долларгача оширишга келишиб олибдилар.

G7 етакчилари иқлим ўзгариши ва биологик хилма-хиллик йўқолиши хавфи мисли кўрилмаган даражада юқори эканини таъкидлашгани ҳам алоҳида урғуланган.

Шунингдек, G7 давлатлари атмосферага чиқариладиган углерод чиқиндилари миқдорини 2050 йилгача нол кўрсаткичга келтириш мажбуриятини ўз зиммасига олишгани ҳам муҳим. Шу мақсадда автомобил бозорининг дизел ва бензин двигателли машиналардан экологик соф машиналарга ўтишини тезлаштиришга келишиб олинди.

Бу давлатларнинг қўшма баёнотида шундай дейилади: “Биз транспортнинг барча турларида, жумладан, автобус, поезд, кема ва самолётларда чиқиндисиз технологияларга келиш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз. Биз автомобил бозорининг дизел ва бензин двигателли машиналардан экологик соф машиналарга ўтишини тезлаштиришга келишиб олдик”.

11 июнда Британиянинг Корнуолл шаҳрида “Катта еттилик” етакчиларининг уч кунлик саммити бошланганди. Унда кўриладиган асосий мавзулардан бири экология ҳисоблангани ҳам аввалдан маълум эди.

Саммит арафасида умумий ҳисобда 41 трлн долларлик активларни назорат қилувчи 50га яқин сармоячи дунё етакчиларини иссиқхона газларининг атроф-муҳитга чиқарилишини қисқартириш бўйича ўз олдига улканроқ мақсадлар қўйишга ва қазиб олинувчи ёнилғи ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақиришибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону