04 June 2021
16:13 - ФАО хабарларига кўра, май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага етибди

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сўнгги ўн йил ичида энг юқори даражага чиққани, қолаверса, дунё бўйлаб маҳсулотлар нархлари 12 ой кетма-кет ўсиб бораётгани маълум қилинибди. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва Қишлоқ Хўжалиги Ташкилоти (ФАО) хабар бермоқда.

Жорийдаги йилнинг май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилиши сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага етибди, ФАО эълон қилишича, май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индексининг ўртача қиймати апрель ойига нисбатан 4,8 фоизга ва ўтган йилнинг май ойига нисбатан бирданига 39,7 фоизга юқори бўлибди.

Ушбу ўсишнинг асосий сабабларидан бири ўсимлик ёғи, шакар ва дон маҳсулотлари жаҳон нархларининг кескин кўтарилишида экан. У 2011 йил сентябридан буён ўзининг энг юқори кўрсаткичига етиб, тарихий максимумидан атиги 7,6 фоизга паст бўлибди.

Шу билан бирга, ФАО прогнозларига кўра, 2021 йилда дунёда деярли 2,821 млн тонна дон ишлаб чиқарилади, бу 2020 йилга нисбатан 1,9 фоизга юқори. Яқин икки йил ичида, эҳтимол, донга бўлган талаб ҳам ўсиб бориб, 2,826 млн тоннани ташкил этади, бу эса ўтган йилга нисбатан 1,7 фоизга кўп. Дон захиралари уч йиллик қисқаришидан сўнг ўсади, аммо ўртача - фақат 0,3 фоизга.

Шакар ҳам 6,8 фоизга қимматлашди. Бунга сабаб - ўрим-йиғим компаниясининг кечикиши ва дунёдаги энг йирик шакар экспорт қилувчи Бразилияда кам ҳосил кутилаётгани. Ҳиндистондан етказиб берилаётган йирик маҳсулот нархларининг кўтарилиши бироз пасайди, аммо салбий омилларни қоплай олмабди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону