04 June 2021
14:40 - Оилавий ажрашишлар сони кескин ошгани ва ажрашишга энг кўп сабаб бўлаётган омиллар эълон қилинди. Шу рақамларга ишонадиганлар борми?
2021 йил 4 ой давомида 12 806та оилавий ажрашиш бўлган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлигидаги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова маълум қилибди.

Айтилишича, 2020 йил пандемия сабаб суд тизими фаолияти чеклангани боис ажрашиш учун аризалар тўпланиб қолган ва натижада жорий йил аввалида ажрашишлар сони кескин ошган. Таҳлилларга кўра, 2021 йил 4 ой давомида 12 806та оилавий ажрашиш кузатилган. Бу ўтган даврга нисбатан 4897тага кўп эмиш.

“Ҳозирги кунгача 30 ёшгача бўлганлар орасида оилавий ажрашиш 3674тани ташкил этади. Бу ёшлар билан алоҳида ишлашни талаб этади”, дебди Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги вакили.

Оилавий ажрашишлар асосан қуйидаги сабабларга кўра содир бўлганмиш:

- эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик – 48,4 фоиз;
- учинчи шахс, қайнона-қайнота ёки қариндошлар аралашуви сабаб – 17,4 фоиз;
- ёшларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги туфайли – 11 фоиз;
- моддий етишмовчилик, турмуш ўртоғининг ишсизлиги ва бошқа иқтисодий қийинчиликлар туфайли – 6,3 фоиз;
- бепуштлик – 5,3 фоиз;
- томонлардан бирининг ичкилик, гиёҳванд модда ёки бошқа зарарли одатларга берилиши – 5,5 фоиз;
- ички ва ташқи миграция сабаб ажрашишлар – 3,5 фоизни ташкил этади.

Кўриб турибсизки, дейди “Ҳаракат” мухбири, оилавий ажралишлар асосан эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик, учинчи шахсларнинг аралашуви ва ёшларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги сабабли бўлибди. Шу рақамларга ишонадиганлар борми? Қани, бизнинг фаолларимиз ўз фикрларини билдиришсин, асосий сабаб нимадир?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону